Шайх Хамза Бакрий

Етук исломшунос олим, асли Иорданиялик бўлган шайх Ҳамза Муҳаммад Бакир 1982 йил, 3 январь куни туғилган. Ҳозирда Туркиянинг Истанбул шаҳрида истиқомат қилади.

У 2004 йили Ал- Балқий университетининг усулиддин йўналиши бакалавр босқичи, 2007 йил ҳадис йўналиши бўйича Урдун (Иордания) университетида магистратура босқичи, 2011 йилда эса шу университетнинг ҳадис факультети докторантура даражасини тамомлаган.


Фаолияти:

Айни дамда Туркиянинг Фотиҳ Султон Меҳмет вақф университетида исломий билимлар факультетида ўқитувчи. Шунингдек, университетнинг исломий тадқиқотлар бўлими таҳқиқ курсларида ҳам дарс беради. Бундан ташқари тадқиқотчи олим 2011-2013 йилларда Уммондаги «Дорул Фатҳ» марказида мумтоз асарлар таҳқиқий бўлимида бошқарувчи бўлиб фаолият олиб борган. 2013-2014 йиллар ва 2015-2018 йилларда Малайзия Ислом билимлари университетида калом ва ҳадис фанларидан дарс берган. Худди шу йили EDEP – таълимга кўмак марказида ҳам калом фанидан таълим бериб келган.

Шайх Ҳамза Муҳаммад Бакрининг нашр қилинган асарлари:

«Шарҳи васиййати ал имам Абу Ҳанифа лил Бабартий» (таҳқиқ), Уммон 2006 йил.

«Шарҳи Қасийдатил Қушайрийя». Уммон, 2012 йил.

«Тааддулул ҳадиси фий риваятил ҳадис». Уммон, 2014 йил.

«Ҳошия ат тиббий ъалал Кашшаф». (7,8 ва 14 жилдлар таҳқиқи) Дубай, 2014 йил.

«Ал анварул Ваадина фий тафсирил фатиҳа лид Дуруний» (таҳқиқ). Уммон, 2014.

«Фатаво ал Булқиний». (3 жилднинг таҳқиқи). Уммон 2014 йил.

«Ан нукат ат -тарифи лил Кавсарий» (таҳқиқ). Уммон, 2015 йил.

«Лимаҳатун назари фий сирати Имам Зуфар лил- Кавсарий». (таҳқиқ) 2017 йил.

Бундан ташқари бошқа кўплаб асарларини келтириб ўтиш мумкин.

Тошкент (2020 йил, 1-2 март)
Самарқанд (2020 йил, 3-4 март)
Бухоро (2020 йил, 5 март)
Қашқадарё (2020 йил, 6 март)